Ўзбекистон олтин олди-сотдисида дунёда иккинчи бўлди
Олтиннинг асосий харидори Туркия бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон 2023 йилда олтин сотиш ва харид қилиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council хабар берди.
Мамлакатни фақатгина Қозоғистон олтин сотиш бўйича ортда қолдирган.
Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси 25 тоннани ташкил этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Марказий банки олтиннинг иккинчи йирик харидорига айланди. Ўтган йилнинг декабрь ойида республика 9 тонна қимматбаҳо металл сотиб олди.
Декабр ойида глобал марказий банк олтин захиралари 28 тоннага ошди. Туркия энг йирик харидор бўлиб қолмоқда, у ўз захираларини ойига 28 тоннага оширди. Ўзбекистондан кейин Хитой ҳам кучли учликка кирди – 9 тонна.
Қозоғистон ўтган йилнинг сўнгги ойида олтиннинг асосий сотувчисига айланди. Мамлакат бир ой олдингига нисбатан беш баравар кўп – декабрда 10 тонна (ноябрда 2 тонна) қимматбаҳо металл сотган. Бундан ташқари, қўшни Қирғизистон декабрь ойида 2 тонна сотган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрда Ўзбекистон жаҳонда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлганди.