Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчи бўлиб қолмоқда

Мамлакатнинг халқаро олтин-валюта жамғармалари ҳам кўпайди. 

Иқтисод
8 январь, 10:32
Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчи бўлиб қолмоқда

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки дунёдаги энг кўп олтин сотувчиси сифатидаги ўрнини сақлаб қолди. 

Ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки 11 тонна қимматбаҳо метал сотган бўлса, Қозоғистон 3 тонна сотган ҳолда савдо ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллади.

Ўтган йилнинг октябр ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна қимматбаҳо метал сотган ва жаҳонда биринчи ўринни қайд этганди. 

Шунингдек, Марказий банк берган маълумотга кўра, 1 январ ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта жамғармалари 34 млрд. 564 миллион долларни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич декабрда 32 млрд. 896 миллион долларни ташкил этган. Демак, захирада яхшигина ўсиш кузатилган. 

 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон хорижга 6,87 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 бараварга кўпайган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+