Бухорода ноқонуний бузилишлар бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Ҳудуддаги ноқонуний қурилишлар бирма-бир ўрганилади. 

Жамият
6 февраль, 9:49
Бухорода ноқонуний бузилишлар бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Бухоро туманида ўзбошимчалик билан қурилган уйлар билан боғлиқ ҳолат ўрганилади ва ҳолатда йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.  Бу ҳақда вилоят ҳокими фармойишида айтилади.

Мазкур қарорга Президентнинг уй-жой ва коммунал соҳа бўйича селектори ва 30 январ куни Бухоро туманида ўтказилган сайёр қабулдаги фуқаролар мурожаати сабаб сифатида келтирилган. 

Бухоро туманида ўзбошимчалик билан участкалар қуриш ва унга йўл қўйган масъуллар ҳатти-ҳаракатини ўрганиш бўйича махсус гуруҳ тузилади. 

Аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган ноқонуний мулклар ва бирма-бир ўрганилади ва бартараф этилади, дейилади фармойишда.

Вилоят ҳокими мазкур масалани ўрганишда Кадастрлар палатаси ва қурилиш бошқармаси раҳбарига ҳам топшириқ берган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+