Германия ва Саудияда Ўзбекистон IT парк ваколатхонаси очилади

Уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январгача ҳар бир ваколатхонага йилига 200 минг доллар эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.

Жамият
27 февраль, 19:16
Германия ва Саудияда Ўзбекистон IT парк ваколатхонаси очилади

2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади.

Бунда IT-парк дирекциясига мазкур хорижий мамлакатларда ваколатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январгача ҳар бир ваколатхонага йилига 200 минг доллар эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.

“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида шу ҳақда сўз боради.

Шунингдек, қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

  • Қорақалпоғистон ва вилоятларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур (Zero Risk); 
  • маҳаллий бозор учун IT-хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа (Local to Global).

Хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан, 2024 йилда АҚШ ва Германияда “Ўзбекистон IT-кунлари” халқаро тадбирлари ўтказилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+