Фарғонада IT-Парк қурилишига жами 40 млрд сўм ажратилади
IT-Парк "Ўзбектелеком" АЖнинг Фарғона шаҳридаги алоқа уйининг бўш турган қисмида ташкил этилади.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойиши билан IT-Парк қурилишига жами 40 млрд сўм йўналтирилади. IT-Парк "Ўзбектелеком" АЖнинг Фарғона шаҳридаги алоқа уйининг бўш турган қисмида ташкил этилади.
Фармойишга кўра, алоқа уйининг бўш турган қисмида IT-Паркни ташкил этиш харажатларига вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил III чорак бажарилган даромадлар режаси ҳисобидан бир миллиард сўм "Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати"ДУКка ажратилади.
Ўз навбатида ДУК маблағлар сарфи ҳисоби бўйича Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Ғазначилик хизмати бошқармасига тегишли ҳисоботларни тақдим этади.
Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Х.Исаков зиммасига юклатилган.