Аббосбек Файзуллаев Осиёда эътироф этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Осиё кубоги-2023 турнирининг энг яхши ёш юлдузи деб топилди.

Спорт
26 февраль, 20:20
Аббосбек Файзуллаев Осиёда эътироф этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев Осиё кубоги-2023 турнирининг энг яхши ёш юлдузи деб топилди.

Мазкур мукофотга Али Жассим (Ироқ), Ли Кан Ин (Ж.Корея, «ПСЖ»), Али Олван (Иордания), Такефуса Кубо (Япония), Жордан Бос (Австралия), Абдулла Радиф (С.Арабистони), Марселино Фердинан (Индонезия), Султон Одил (БАА) ва Ориф Айман (Малайзия)лар ҳам даъвогарлик қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев турнир давомида рақиблар дарвозасига 2 та гол киритишга муваффақ бўлди. У турнирда Ҳиндистон ва Таиланд термалар дарвозасини ишғол қилди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+