Аббос Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
У япониялик Кагу Навата ("Камигаку U-18") ҳамда Жанубий кореялик Баэ Жун Ҳо ("Сток Сити")ни ортда қолдириб ушбу совринга эга чиққан.
Спорт
29 октябрь, 17:57
Аббос Файзуллаев AFC Awards 2023 Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотини қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби футболчиси япониялик Кагу Навата ("Камигаку U-18") ҳамда Жанубий кореялик Баэ Жун Ҳо ("Сток Сити")ни ортда қолдириб ушбу совринга эга чиққан.
Сўнгги бор ўзбекистонликлар ичида 2015 йилда Достонбек Ҳамдамов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди.
Қатарлик Акрам Афиф Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унинг жамоаси феврал ойидаги Осиё кубогида ғолиб бўлганди.