Сув ва канализация учун пойтахт бюджетидан миллиардлар ажратилди

Давлат молиявий назорат бошқармаси пулнинг сарфланишини назорат қилади. 

Жамият
22 февраль, 11:36
Сув ва канализация учун пойтахт бюджетидан миллиардлар ажратилди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов пойтахт бюджетидан 7 млрд. 900 млн. сўм маблағ ажратди. Кеча, 21 феврал куни шаҳар ҳокимининг бу бўйича тегишли қарори эълон қилинган. 

Маблағ пойтахт Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузуридаги "Сув таъминоти ва канализация тизимиларини ривожлантириш" жамғармасида шаклланган қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилади. 

Жумладан,  Сергели туманидаги Нўғайқўрғон ва Қубайтепа маҳаллаларидаги тоза ичимлик суви ва дренаж тармоғи учун 2,5 млрд. сўм, Юнусобод туманидаги Оқтепа маҳалласини марказлашган оқова сув тармоғи билан таъминлаш харажатлари учун 5,4 млрд. сўм берилади. 

Пул ўрнатилган тартибда  "Ягона  буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига йўналтирилади. 

Давлат молиявий назорат бошқармаси пулнинг сарфланишини назорат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Шавкат Умрзоқов сув тошқинларига қарши бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 846 миллион 500 минг сўм пул ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+