Тошкент ҳокими сув тошқинларига қарши маблағ ажратди

Давлат молиявий назорат бошқармаси маблағ сарфланишини текширади.  

Жамият
16 февраль, 12:17
Тошкент ҳокими сув тошқинларига қарши маблағ ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори билан бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 846 миллион 500 минг сўм пул ажратилди. 

Тақдим этилаётган пуллар Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошқинлари билан боғлиқ авариявий ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш учун талаб этиладиган махсус механизм ва материалларни харид қилиш учун берилади. 

 Маблағлар Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармасига берилади. 

Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорат бошқармаси  ажратилган пулларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади. 

Аввалроқ Жиззах вилояти ҳокими "Тасвирий ойина" учун маблағ ажратгани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+