Солиқ тушумлари харажатларни қоплашга етмаяпти

Иқтисодчи Юлий Юсупов Platina.uz сайтига берган интервюсида Солиқ қўмитаси қонунга зид ишлатаётган амалиёт ҳақида гапирди.

Иқтисод
2 февраль, 13:44

Мустақил иқтисодчи мутахассис Юлий Юсупов билан суҳбатимизда Солиқ қўмитаси (аввалроқ уларнинг вакили биз билан келишилган суҳбатдан қочиб кетган) солиқ тушумлари етишмаётгани боис бюджетда катта дефицит пайдо бўлганини айтди.

– Улар шунчаки тадбиркорлардан пул йиғишга қарор қилишган. Чунки улар 2 марта ҚҚС тўлашди-да. Яна пул туширишади. Биз вазифамизни бажардик, дейишади. Бу иқтисодиётни хароб қилиши ва қонунга зид эканлиги ҳеч кимни қизиқтирмайди. Бу бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда. Ва негадир молия соҳасидаги раҳбарларимиз бу иқтисодий тараққиёт учун қанчалик вайронкор эканини тушунишмайди, – дейди иқтисодчи.

Унинг айтишича, қўмитадагилар бу ҳолатни энди тушуниб етаётган бўлиши мумкин, чунки ҳозир бюджетда улкан дефицит пайдо бўлган. Солиқ тушумлари харажатларни қоплаш учун етарли эмас.

– Энди бу масалага диққат қаратишмоқда. Уни тартибга солишга уринишмоқда. Лекин муаммо илдизи – 2021 йилдан бери иқтисодиётни хароб қилиб ётибди-ку. Шундай болшевикча услубларни қўллашмоқда. Худди деҳқоннинг ҳамма буғдойини тортиб олишганга ўхшайди. “Деҳқон очдан ўлса ўлаверсин, ҳозир бизга дон зарурроқ”, дегандек, – дейди Юсупов.

Суҳбатни тўлиқ ҳолда юқорида кўришингиз мумкин.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+