Уч туманга ҳокимлар тайинланди
Шунингдек, Навоий вилояти ҳокими ўринбосарларидан бири ўзгарди.
Уч туманга ҳоким ва бир вилоят ҳокимига ўринбосар тайинланди.
Жумладан, Чуст тумани ҳокими Хамдамов Бекзод Исмоилжонович лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёржон Салимжонов лавозимга тайинланди.
Тайинловга қадар у Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Ўз навбатида Бекзод Ҳамдамов 2020 йилдан буён Чустга раҳбарлик қилиб келаётганди.
Азиз Эргашев Бахмал тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловгача Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.
Ғанижон Солиев эса Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловгача у ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Аввалги ҳоким Юсуфжон Хусаинов 8 февралда лавозимидан озод этилганди.
Шунингдек, Элбек Ғаффоров Навоий вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу вазифада 2023 йил май ойидан буён Исломиддин Норимов ишлаб келаётганди.
Телеграмда кузатиб боринг!