platina.uz
Жамият

Президент Янги Тошкент ҳудудини айланди

Янги шаҳарда тегишли вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун қурилаётган вақтинчалик бинолар кўздан кечирилди. 

Президент Янги Тошкент ҳудудини айланди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.

Ушбу янги шаҳарга 2023 йил 18 март куни тамал тоши қўйилган эди. Шу муносабат билан ўтган маросимда давлатимиз раҳбари у “яшил шаҳар” бўлишини айтган эди. Бу ҳаво ва сув тозалиги, муқобил энергия манбалари, дарахтзорлар кўплиги каби мақсадларни ўз ичига олади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.

Бунинг учун иш ҳозирдан бошланиб, 50 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилган. Президент шу ерда бўлиб, навниҳолларни кўздан кечирди. Бўлажак дарахтзорларнинг ландшафт дизайни, суғориш ва парваришлаш тизими ҳақида маълумот берилди.

Президент Янги Тошкент ҳудудини айланди

Ҳозирда кейинчалик кўчириб ўтказиш учун 27 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилган. Шунингдек, иссиқхона, қозонхона, кўчатларни сақлаш ва суғориш тизимлари барпо этилган.

Янги шаҳарда тегишли вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда. Президент улардаги шароитлар билан ҳам танишди.

Ҳозирда енгил конструкциялардан 4 та бино ва ёрдамчи иншоотлар барпо этилган. Бунда тўлиқ маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Офислар “open space” услубида бўлиб, ҳар бирида 250 нафаргача ходим фаолият юритиши мумкин.

Президент Янги Тошкент ҳудудини айланди

Бу вазирлик ва идоралар ишини босқичма-босқич шу ерда ташкиллаштириш имконини бериб, Тошкентдаги тирбандликни камайтиришга ҳам хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid