platina.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида яширин туннел аниқланди

Унинг узунлиги салкам ярим километрни ташкил этиб, катта миқдорда нефт маҳсулотлари ташилган. 

Жамият
26 декабрь 2024 йил
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида яширин туннел аниқланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида яширин туннел аниқланди.

Унда Қозоғистондан контрабандачилар ёқилғи-мойлаш материалларини ноқонуний экспорт қилишган.

Туннел узунлиги 450 метрни ташкил этди. Ҳар куни у орқали 5-7 тонна нефт маҳсулотлари ташилган, дея хабар беради Туркистон вилояти прокуратураси.

Қозоғистон прокуратураси, иқтисодий тергов бўлими ва Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари жиноий гуруҳнинг барча аъзоларини аниқлашди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам шундай тадбирлар ўтказилди. Барча гумонланувчилар ҳибсга олинган. Экспорт қилинадиган ёқилғи учун маблағларни ўтказиш схемаси ҳам фош қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+