platina.uz

Янгийўлда қарздор шахсдан 2,1 млрд сўм ундирилди

Банкдан қарздор фуқаро маблағини МИБга сездирмасдан нақдлаштиришга уринган. 

Жамият
25 декабрь 2024 йил
Янгийўлда қарздор шахсдан 2,1 млрд сўм ундирилди

Янгийўлда қарздордан 2 миллиард сўмдан зиёд нақд пул ундирилди.

МИБнинг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан қарздор юридик шахсдан банк фойдасига жами 2 миллиард 294 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд эди.

Бироқ юридик шахс раҳбари ушбу қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Ижрочилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида, қарздор кафилнинг банкдаги яна бир ҳисоб рақамига 2 миллиард 111 миллион сўм пул маблағлари келиб тушгани маълум бўлди.

Қарздор эса, ушбу маблағларни МИБ ходимлари ечиб олмаслиги учун нақд пул кўринишда олишга уринади.

МИБ ходимлари ушбу пул маблағларини тезкорлик билан нақд кўринишда ҳатлаб олиб, тегишли ҳисоб рақам орқали банк қарздорлиги бўйича йўналтириб берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+