Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
Крипто-биржа учун давлат божи қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 73 400 бараварини ташкил этади.

Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди.
Адлия вазирлигида “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:
-крипто-биржа учун – 73 400;
-майнинг-пул учун – 3 000;
-крипто-депозитарий учун – 7 000;
-крипто-дўкон учун – 3 700.
