Қирғизистон бош вазири лавозимидан кетгани айтилмоқда
Акилбек Жапаров ўз истагига кўра ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган. У президент администрацияси раҳбари ҳам саналади.
16 декабр куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимини тарк этди. Бу ҳақда 24.kg нашри манбаларга асосланиб хабар берди.
Акилбек Жапаров ўз хоҳиши билан ариза ёзган. Вазирлар маҳкамасининг кейинги раҳбари ким бўлиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Жапаров 2021 йилнинг 1 июндан 12 октябрига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У бу лавозимни Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги раҳбарияти билан бирлаштирган.
2021 йил 13 октябрдан Вазирлар Маҳкамасининг Раиси бўлди ва Президент Администрациясига раҳбарлик қилиб келаётганди.