Жапаров Қирғизистонда давлат тўнтариши режалаштирилганини айтди
Унинг ўзи 2020 йил октябридаги намойишларда ҳокимиятга келганди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда оммавий тартибсизликлар ортидан давлат тўнтаришига ҳозирлик кўрилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда у "Кабар" агентлигига берган интервюсида гапирган.
Декабр ойида бутун мамлакат бўйлаб солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Садир Жапаров таниқли тадбиркор Имомидин Ташов, мухолифат фаоли Тилекмат Куренов ва “бошқа гуруҳлар”ни давлат тўнтаришини режалаштиришда айблади. Ҳозирда Ташов мамлакатда ушланган, Куренов хорижда қўлга олинган.
Aйни пайтда Қирғизистоннинг қатор оммавий ахборот воситаларида тинтувлар ўтказилиб, айрим журналистларга нисбатан жиноий иш очилган. Жумладан, 24.kg нашри офисида тинтув ўтказилган ва журналистлар оммавий тартибсизликка чақиришда айлаб чиқилди.
Қирғизистонда Жапаров ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу ишлар амалга оширилмоқда, мамлакат гибрид демократиядан автократия босқичига ўтмоқда, дейди экспертлар. Жапаровнинг ўзи аввалроқ “мамлакатга қаттиқ қўл керак” дея таъкидлаб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаровнинг 2020 йил октябридаги намойишлар ортидан ҳокимиятга келганди. Намойишлар парламент сайлови натижаларидан норозилик оқибатида келиб чиққанди.