Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлди
Аввал бу лавозимда ишлаган Назира Мухторова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг тегишли қарори билан Нормуродова Гулнора Икромовна Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Гулнора Нормуродова 1985 йилда Жиззах туманида туғилган.
У мазкур тайинловга қадар Савдо cаноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан 2024 йилгача вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Мухторова Назира Абдусатторовна Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.