Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди
У "Ўзбекфилм" киностудиясида ўзбекчага ўгирилган мингдан ортиқ хориж филмига овоз берган.
Ўзбек Миллий академик драма театри санъаткори, ўзбек дубляж санъати вакили, Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди.
Тўлқин Тожиев 1936 йил 13 апрелда Тошкентда туғилган. 1959 йили А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатиб, Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрига ишга киради.
У "Ўзбекфильм" киностудиясида ўзбекчага ўгирилган мингдан ортиқ хориж филмига овоз берган. "Қилич ва қалқон", "Афоня", "Иван Васильевич касбини ўзгартиради", "Сиздан угина, биздан бугина", "Нофелет қаерда?" "Канонир Долласнинг саргузаштлари", "Садоқат" каби филмларга овоз берган.
1988 йилда Тўлқин Тожиевга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.