platina.uz
Жаҳон

"Толибон" вазири теракт оқибатида ҳалок бўлди

Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган. 

"Толибон" вазири теракт оқибатида ҳалок бўлди

Афғонистон ҳукуматининг қочқинлар бўйича вазири Халил Ҳаққоний теракт оқибатида ҳалок бўлди.

ИШИД террорчилик ташкилоти "Толибон" миграция вазири Халил Ҳаққонийнинг ўлдирилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Aamaj News агентлиги.

"ИШИД Халил Ҳаққоний ушбу гуруҳ аъзоси томонидан амалга оширилган худкушлик ҳужумида ўлдирилганини эълон қилди", — дейилади хабарда.

11 декабр куни Associated Press агентлиги" Толибон" тузган Афғонистон ҳукуматининг қочқинлар бўйича вазири Халил Ҳаққонийнинг теракт оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Вазирдан ташқари яна икки киши ҳалок бўлди.

"Толибон" ҳукумати сўзловчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид Ҳаққонийнинг ўлимини "катта йўқотиш" деб атади ва уни "умрини Исломни ҳимоя қилиш учун сарфлаган муқаддас курашчи" деб таърифлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid