"Тоттенхэм" ва "Нюкасл" Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Ўзбекистон термаси ҳимоячиси инглиз клублари эътиборига тушди. "Ланс" Ҳусанов эвазига 30 млн евро сўрамоқчи экани айтилмоқда.
Ўзбекистонлик футболчи Англиянинг етакчи жамоаларида ўйнаши мумкин.
Telegraph нашри хабарига кўра, "Ланс" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм" ва "Нюкасл" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
Премер-лига клублари 20 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ қўлга киритишга ҳаракат қилиши мумкин.
"Ланс" Хусановни Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубидан 2023 йилнинг ёзида 100 минг евро эвазига сотиб олганди. Энди француз жамоаси футболчини камида 30 миллион еврога сотишни мўжалламоқда.
Ҳимоячига аввалроқ ПСЖ қизиқаётгани хабар қилинганди.
Жорий мавсумда Хусанов "Ланс" сафида 13 та ўйинда майдонга тушди. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 18 та ўйин ўтказган.