Тошкентда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Режага кўра жаҳон биринчилиги 2025 йил 20-28 июл кунлари ўтиши белгиланган.

Тошкент 2027 йил қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Пойтахтда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилди. Унда Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланди.
Тадбир давомида яна бир қатор жараёнлар ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова Халқаро қиличбозлик федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари орасидан жой олди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, пойтахт 2027 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қиладиган бўлди.
Режага кўра, мусобақа 20-28 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Тадбирда йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жаҳон рейтингини пешқадам сифатида якунлаган саблячи Фернанда Эррера ҳам мукофотланди.