platina.uz
Спорт

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медалга эга бўлди

Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.
Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медалга эга бўлди

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўз поёнига етди. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

2-9 март кунлари ўтказилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Бугун мусобақанинг якуний кунида ёш қизлар сабля ва шпага, йигитлар рапира қуролида жамоавий давстурда куч синашишди. Қувонарлиси, барча йўналишларда ҳамюртларимиз финалга қадар етиб боришди. Муросасиз жангларда қизларимиз ҳар икки йўналишда олтин медалларни қўлга киритган бўлсалар, гонконглик рақибларига имкониятни бой берган йигитларимиз кумуш медалларни қўлга киритишди. Бугунги натижалар:

Сабля, қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Ж.Корея
3. Япония

Шпага, қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Хитой
3. Япония

Рапира, йигитлар:
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Хитой

Қайд этиш жоиз, мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан Кореядан сўнг иккинчи, ёшлар тоифасида эса 6 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid