platina.uz
Маданият

Шоира Фарида Афрўз Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари бўлди

Фарида Бўтаева 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Шоира Фарида Афрўз Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фарида Афрўз уюшма раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Бугун шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмасида Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари ҳамда уюшма жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Аввал бу лавозимда бошқа бир шоир Ботиржон Эргашев ишлаб келган.

Фарида Афрўз (Бўтаева Фарида) – 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Унинг "Қирқкокиллигим", "Изтироб кўйлаги", "Тунлар исёни", "Кўзим маним…", "Қурбонжон додхоҳ" тарихий драмаси, "Ўзимдан ўзимгача", "Пока есть на земле разлука…", "От Фариды Афруз" (Москва), "Гун айдин" (Истамбул), "Ушшоқ" сингари шеърий тўпламлари чоп этилган.

Шеърлари рус, турк, инглиз, немис, француз, форс, уйғур, озор, гагоуз, хитой, корейс тилларига таржима қилинган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid