Шоира Бибисора Туробова вафот этди
У "Келин салом", "Мен излаган қувонч" каби ўнга яқин шеърий китоблар муаллифидир.
Маданият
15 сентябрь, 10:11
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 2024 йил 15 сентябрь куни вафот этди.
Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Ҳатирчи туманида туғилган.
Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагокогика институтида таълим олган.
1990 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.
Ўнга яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, "Келин салом" ва "Мен излаган қувонч" шеърий китоблари катта эътибор топди.
Марҳума бугун соат 12:20да Дўрмон ижод уйи 19-дала ҳовлидан чиқарилади. Жаноза намози Дўрмон масжидида ўқилади.