platina.uz

Бахтсиз ҳодисада жароҳат олиб, ногирон бўлиб қолган фуқароларга товон пули ундириб берилди

Ушбу масала бўйича "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси номига мурожаатни қаноатлантириш бўйича хат юборилган, лекин сўров рад этилган. Сўнгра судга мурожаат қилинган. 

Жамият
29 ноябрь 2024 йил
Бахтсиз ҳодисада жароҳат олиб, ногирон бўлиб қолган фуқароларга товон пули ундириб берилди

Иш асносида жароҳат олиб, бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган ишчиларга ойма-ой тўланадиган товон ундириб берилди.

Фуқаролар А.Н.Салиев, А.Турдиев, С.А.Тўрақулов, Н.А.Акбаров, М.Останақуловлар шунингдек, боқувчисини йўқотган фуқаролар С.Исмоилова, Г.Исмоилова, К.Мирзажонова ва З.Т.Нуралиевалар Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига “Ҳудудгазтаъминот” АЖда меҳнат жараёнида жароҳатланиши туфайли етказилган зарар учун ойма-ой тўланиши лозим бўлган товон пулларининг тўланмаганлиги юзасидан мурожаат йўллаган.

Мазкур мурожаат тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Абдуллаев ва Бош юрисконсулти И.Исоқовлар томонидан ўрганилган.

Ўрганишлар натижасига кўра, “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ раиси номига мурожаатни қаноатлантириш бўйича хат юборилган, лекин “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ раҳбарияти томонидан рад жавоби берилган.

Шундан сўнг, Республика Кенгаши томонидан меҳнатда жароҳатланиш туфайли етказилган товон пулларини ойма-ой тўланиши бўйича 2024-йил 19 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

Ушбу даъво аризаси бўйича 2024 йилнинг 25 ноябр санасида ўтказилган Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди мажлисида 9 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиб, ойма-ой тўланиши керак бўлган тўловлар ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинишига эришилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+