platina.uz

Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди

Мамлакат ташқи ишлар вазири айни дамда Теҳрон урушни истамаслигини билдирди. "Лекин бунга зарурат туғилса имкониятлар етарли", дейди у.  

Жаҳон
28 ноябрь, 14:06
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди

Эрон Яқин Шарқ минтақасида кескинликка интилмаяпти, лекин "ўзини ҳимоя қила олади", деди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи.

Унинг қайд этишича, Эрон Исроил билан урушга тайёр, лекин буни истамайди.

"Исроил режими бизнинг имкониятларимизни билади... Биз исроилликлардан фарқли равишда минтақада кескинлашувни истамаймиз. Албатта, биз урушга, ҳатто кенг кўламли урушга ҳам тайёрмиз. Аммо бу бизнинг хоҳишимиз эмас. Бу бизнинг танловимиз эмас. Агар исроилликлар бу вариантни танласа, биз бунга тўлиқ тайёрмиз. Аммо улар оқибатлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак", деди вазир Португалиянинг Diario de Notisias газетасига.

Эрон дипломатияси раҳбарининг фикрича, Яқин Шарқдаги можароларни ҳал қилиш учун жавобгарлик АҚШ зиммасидадир.

Унинг фикрича, Исроил "бутун минтақани кенг кўламли урушга тортмоқчи". Жаноб Арагчи Эрон билан иттифоқчи" Ҳизбуллоҳ" ҳаракати Ливан жанубидаги икки ойлик жанглардан кейин заифлашганига қўшилмади.

"Агар у заифлашганида эди, менимча, Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмасди", деди у.

26 ноябр куни Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси" Ҳизбуллоҳ" ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни маъқуллади. Келишув 27 ноябрга ўтар кечаси кучга кирди. Бу, жумладан, Ливан армиясининг БМТ кучлари кўмагида жанубий чегарадаги ҳудудларни назорат қилишини таъминлайди. Исроилга Ливан жанубидан ҳарбийларини олиб чиқиш учун икки ой вақт берилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+