Ўзбекистон бокс термасининг Осиё чемпионатидаги таркиби аниқ бўлди
30 ноябр – 11 декабр кунлари Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Ўзбекистон бокс термасининг Осиё чемпионатидаги таркиби аниқ бўлди.
30 ноябр – 11 декабр кунлари Таиланд бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Айни пайтга келиб, Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг мусобақа учун таркиби эълон қилинди.
Унга кўра, қуйидаги спортчилар бўлажак қитъа биринчилигида юрт шарафини ҳимоя қилишади:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63.5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужбилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асатуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.