Маданият муассасалари ходимларининг маоши оширилади
Ойликлар йилда икки марта: январда 20 фоизга, июлда 15 фоизга кўтарилади.
Кейинги йилда давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи икки марта оширилади.
“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди.
Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:
-2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;
-2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз, маданият ходимлари иш ҳақини ошириш 22 ноябрда ўтган президент йиғилишида маълум қилинганди.