platina.uz
Жамият

Қарздорликни "йўқ қилиб" бермоқчи бўлган газчи ва ҳисобчи ушланди

“Булунғур тумангаз” газ таъминоти ходими аниқланган 1,6 млн сўм зарарни 14 млн сўм эканлигини айтиб, фуқародан пора олган. 

Қарздорликни "йўқ қилиб" бермоқчи бўлган газчи ва ҳисобчи ушланди

Энергия ресурсларидан сохта қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Булунғур тумангаз” газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси С.Х. фуқаро М.Б.нинг хонадонида кўрик давомида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 млн сўм зарарни 14 млн сўм эканлигини айтиб, гўёки ушбу зарар миқдорини камайтириб бериши эвазига М.Б.дан 4,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмалиқ шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Олмалиқ шаҳар ЭТК ҳисобчиси З.А. фуқаро Д.Н.нинг “Дўстлик” МФЙдаги уйининг электр таъминотидан 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid