Ҳолливуд актёри Тони Тодд вафот этди
У "Якуний манзил" ва "Қоя" филмларидаги роллари билан танилган.
АҚШлик актёр Тони Тодд вафот этди. У "Якуний манзил" ва "Қоя" фильмларидаги роллари билан танилган.
У 6 ноябрь куни Лос-Анжелесдаги уйида вафот этган. Бу ҳақда Deadline нашри хабар берди.
"Тони Тодд 69 ёшида вафот этди", дейилади хабарда.
Тодд ўз фаолиятини 1980 йилларда бошлаган ва унутилмас роллари туфайли машҳурликка эришган. "Якуний манзил" фильмида Тодд сирли ўликхона ходими Уилям Блодуорт ролини ўйнади.
Унинг характери ўлимнинг тимсоли деган фикр бор, аммо буни Тодднинг ўзи ҳам, продюсерлар ҳам тасдиқламаган. "Якуний манзил"нинг олтинчи қисмида актёрнинг фильмга қайтиши кутилганди ва томошабинлар унинг образи Блоудвортнинг ўтмиши ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконига эга бўлишлари мумкин эди.