Бектемир Мелиқўзиев АҚШда ғалаба қозонди
У иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган профессионал бокс турнирида Бектемир Мелиқўзиев ғалаба қозонди.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз (15-1, 10 КО) америкалик Дэвид Стивенс(14-2, 10 КО)га қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказди.
Ўн икки раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Мелиқўзиев ҳакамларнинг айри қарори билан очколар (118-110, 117-111, 112-116) ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Ҳакамлардан икки нафари ҳамюртимизга, яна бири америкалик боксчига ғалабани тақдим этган.
Шу тариқа, Бектемир Мелиқўзиев иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди.