platina.uz

Poytaxt bank Бухорода биринчи ҳудудий банк хизматлари марказини очди

Банкнинг янги маркази аҳолига молиявий маслаҳатлар, кредитлар, омонатлар ва бошқа хизматларни кўрсатади.

Бизнес
6 кун аввал, 20:33
Poytaxt bank Бухорода биринчи ҳудудий банк хизматлари марказини очди

30 октябрь куни Poytaxt bank мижозларига янада яқин бўлиш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш мақсадида Бухоро шаҳрида янги банк хизматлари марказини очди.

Ушбу муҳим қадам банкнинг молиявий хизматларни нафақат Тошкентда, балки Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳам тақдим этишга интилаётганини намойиш этади.

Янги марказ Бухоро шаҳри, Ҳамза кўчаси, 8-уй, 1-хонадонда жойлашган бўлиб, аҳолига молиявий маслаҳатлар, кредитлар, омонатлар ва бошқа хизматларни кўрсатади.

Қайд этиш керакки, бу Poytaxt bank’нинг юрт бўйлаб хизмат тармоғини кенгайтириш ва сифатини янги даражага олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Маълум қилинишича, Poytaxt bank Ўзбекистон бўйлаб банк хизматлари марказларини очишни яна давом эттиради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+