platina.uz

Poytaxt bank янги корпоратив веб-сайтини ишга туширди

Юклаб олиш тезлиги, жозибали дизайн, банк Telegram-боти билан интеграциялашув, интерактив хизматларнинг кенгайтирилган функционали, хавфсизлик алгоритми даражасининг юқорилиги каби хусусиятлар poytaxtbank.uz сайтининг асосий афзалликлари саналади.

Бизнес
23 октябрь, 13:25

Poytaxt bank фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ва фойдаланишдаги қулайликни таъминлаган ҳолда замонавий технологияларни қўллаб, корпоратив веб-сайтининг янги версиясини ишлаб чиқди.

Барча тоифадаги мижозлар учун алоҳида мўлжалланган саҳифалар, Google юқори кўрсаткичлари – PageSpeed Insights (юклаб олиш тезлиги), қулай мобил версия, 4К катта дисплейларига мослаштирилган миқёс, улуғвор ва жозибали дизайн, банк Telegram-боти билан интеграциялашув, интерактив хизматларнинг кенгайтирилган функционали, хавфсизлик алгоритми даражасининг юқорилиги poytaxtbank.uz сайтининг асосий афзалликлари саналади.

“Bitrix Framework” платформасида саҳифаларни юклаб олиш тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини берган композит сайт корпоратив веб-сайтнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли фойдаланувчи исталган саҳифанинг контентини бир зумда юклай олади, бу веб-сайтда ахборот излашни максимал даражада тезлаштиради.

Ўзбекистон банклари корпоратив сайтларининг аксарияти билан солиштирганда, веб-саҳифалар маҳсулдорлигини ва оптималлаштирилишини таҳлил қилувчи PageSpeed Insights – Google веб-инструменти маълумотларига кўра, Poytaxt bank АЖ сайти маҳсулдорликнинг барча параметрлари, излашни оптималлаштириш (SEO), махсус имкониятлар ва бошқа тавсиялар бўйича энг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Шунингдек, веб-сайт Google асосий интернет-кўрсаткичлари – PageSpeed Insights (мобил ускуналардан ва компьютерлардан) бўйича текширувдан тўлиқ ўтади.

Сайт содда навигацияга, осон тушуниладиган фойдаланувчи интерфейсига эгалиги боис қулай бўлиб, учта тилдаги версияда ишлайди. Сайтнинг мобил версиясидан ҳам фойдаланиш қулай: бўлимлар бўйича навигация соддалаштирилган, саҳифаларни юклаб олиш яхшиланган ва меню элементлари оптималлаштирилган. HTML5 янги имкониятлари саҳифани исталган ҳажмдаги экранга мослаштириш имконини беради, код ва скриптлар эса минималлаштирилган, бу маълумотларни узатишга тушадиган босимни анча камайтиради. Буларнинг бари мобил ускуналарда сайт билан ишлашни янада қулайлаштиради.

Лойиҳани ишлаб чиқиш натижасида устувор вазифа бажарилди: график безак воситасида банкнинг индивидуаллиги қайд этилди ва амалий функционал ёрдамида асосий хизматлар ажратиб кўрсатилди. Сайт Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, Марказий банк ва “Киберхавфсизлик маркази” ДУК талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа юқори даражадаги хавфсизлик алгоритмига эга CMS “1С-Битрикс” базасида амалга оширилган.

Хусусий мижозлар, кичик ва ўрта бизнес учун ва корпоратив мижозлар учун алоҳида мўлжалланган саҳифалар ишлаб чиқилгани боис ҳар бир мижознинг сайтдан фойдаланиши янада қулайлашди. Янги ёрдамчи график элементлар – иконкалар кўринишидаги қўшимча навигация менюси, сайтнинг тегишли саҳифасига ўтиш қулай бўлган ён томондаги панель ҳам қўшилди. Уларнинг барчаси веб-саҳифаларнинг турли ускуналарда тўғри акс этишини таъминловчи замонавий ва мослашувчан дизайни билан бойитилган. Бунга сайт дизайни элементлари ҳажмини ўзгартириш технологияси асос қилиб олингани туфайли эришилган. Бундай метод интерфейснинг барча элементларини (шрифт, тугмачалар, блоклар, четланиш ва ҳ.к.) оптимал даражада кўламдор қилиш имконини беради, у минимал зичликка эга мобил ускуналарга ҳам, максимал зичликка эга 4K дисплей экранларига ҳам автоматик равишда мослашади.

Замонавий дизайндан ташқари, сайтда интерактив хизматлар – депозит ва кредит калькуляторлари, “Кредитнинг асосий шартлари ҳақида ахборот берувчи варақ” модули (модулда кредит маҳсулоти характеристикаларига кўра Microsoft Excel файлининг автоматик генерацияси амалга оширилган), фуқароларнинг онлайн-мурожаатлари, шунингдек мижозлар билан реал вақт режимида тезкор алоқа боғлаш учун онлайн-маслаҳатчи ва бошқа хизматлар ҳам мавжуд. Шунингдек, банк картасига, кредит олишга ва омонатни расмийлаштиришга буюртма бериш учун ариза жўнатиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, Poytaxt bank’нинг янги веб-сайти қуйидаги имкониятларга эга:

  • Маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни осон топиш;
  • Банкнинг сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш;
  • Банк картани уйгача етказиб бериш хизмати учун ариза қолдириш;
  • Фарзандлар учун болалар картасини расмийлаштириш;
  • Қулай кредит калкулятори ёрдамида кредит миқдорини ҳисоблаш;
  • Банк раисига электрон мурожаат юбориш;
  • Банкоматларнинг жойлашувини онлайн харита ёрдамида осон аниқлаш.

Poytaxt bank’нинг расмий саҳифалари:

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+