Испания шарқида торнадо ва кучли сув тошқинлари содир бўлди
Валенсия ҳудуди раҳбари Карлос Мейсон сув босган ҳудудларда жасадлар топилганини тасдиқлади. Уларнинг сони номаълум.
Испаниянинг шарқий қисмида торнадолар ва кучли сув тошқинлари содир бўлди. Бир неча киши бедарак йўқолган.
"Дана" торнадоси Испания жануби-шарқида кучли сув тошқини келтириб чиқарди: кучли ёмғир сабаб дарёлар ўз қирғоқларидан тошиб, бир қатор ҳудудларга катта зарар етказди.
El-Mundo нашрига кўра, табиий офатдан энг кўп Валенсия ва Албасете ҳудудлари жабр кўрган.
Валенсия раҳбари Карлос Мейсон сув босган ҳудудларда жасадлар топилганини тасдиқлади. Уларнинг сонига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Шунингдек, Валенсияда камида бир киши бедарак йўқолган, Албасетеда эса олти киши бедарак йўқолганлар дея ҳисобланмоқда.