platina.uz

Қорақалпоғистон Инвестиция ва ташқи савдо вазири тайинланди

Владимир Жоллибеков тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Жамият
28 октябрь, 16:33
Қорақалпоғистон Инвестиция ва ташқи савдо вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари тайинланди.

Жоллибеков Владимир Бахтиярович – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.

Владимир Жоллибеков тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Индонезия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Бирлашган Араб Амирликларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси каби лавозимларда ишлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+