Олимлар Шимолий Европа давлатларини катта инқироздан огоҳлантирди
Атлантика океани оқимининг меридионал айланиши иссиқликни Шимолий ярим шарга ташиш учун асосий механизмдир. Ушбу тизим Арктика минтақаси ва ундан ташқаридаги барча одамлар учун яшаш шароитларини белгилайди.
Сайёрамизнинг 44 та етакчи иқлимшунос олимлари Атлантика океанидаги асосий оқимларнинг ўзгариши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фалокат ҳақида огоҳлантириб, шимолий Европа мамлакатлари раҳбарларига хат ёзишди.
Олимларнинг фикрига кўра, инқироз шу асрнинг бошида содир бўлиши мумкин.
Мутахассислар жорий ҳолатнинг ўзгариши эҳтимоли жуда кам баҳоланаётганини таъкидлаб, расмийларни зудлик билан чора кўришга чақирдилар.
Атлантика меридионал айланиши (AMOC) иссиқликни Шимолий ярим шарга ташиш учун асосий механизмдир. Ушбу тизим "Арктика минтақасидаги ва ундан ташқаридаги барча одамлар учун яшаш шароитларини белгилайди".
Олимларнинг таъкидлашича, глобал исиш туфайли юзага келган АМОС секинлашиши, биринчи навбатда, Шимолий Европа мамлакатлари учун қаттиқ совиш ва экстремал об-ҳаво шароитларига таҳдид солади.
"Океан оқимининг бундай ўзгариши, айниқса, Шимолий Европа мамлакатлари учун, балки дунёнинг бошқа қисмлари учун ҳам ҳалокатли ва қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади", дейилади мактубда.
Глобал исиш ҳам табиат, ҳам инсоният учун кўплаб салбий оқибатларга олиб келадиган муаммодир. Бу дунёнинг кўплаб минтақаларида иқлим шароитининг ўзгаришига олиб келади. Ер юзида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатида бўронлар, тошқинлар, қурғоқчилик, юқумли касалликларнинг тарқалиши, сув ва озиқ-овқат танқислиги вужудга келмоқда.