platina.uz

“Флибуста” онлайн кутубхонаси асосчиси эвтаназия воситасида вафот этди

Рус ва бошқа тиллардаги китобларнинг электрон версияларини бепул юклаб олиш мумкин бўлган қароқчи онлайн кутубхона 2009 йилда пайдо бўлганди. Унинг асосчиси мия саратони билан курашиб келган. 

Жаҳон
18 соат аввал
“Флибуста” онлайн кутубхонаси асосчиси эвтаназия воситасида вафот этди

Контенти лиценциясиз ва муаллифлик ҳуқуқлари риоя этилмаган ҳолда электрон китоблар жойланадиган “Флибуста” онлайн кутубхонаси яратувчиси, Stiver лақаби билан танилган аноним шахс Германияда эвтаназия воситасида ҳаёт билан хайрлашди.

Бу ҳақдаги янгиликлар лойиҳа веб-сайтида пайдо бўлган: Stiver ўлимидан кейин эълон қилиниши керак бўлган кечиктирилган постни олдиндан ёзиб қўйган.

Узоқ вақт давомида мия саратони билан курашиб келган Stiver бир қатор мамлакатларда рухсат этилган, шифокор ёрдамида, тиббий препарат воситасида ўз жонига қасд қилиш усулида (эвтаназия - assisted suicide) ўлишни режалаштираётганини билдирган.

Эвтаназия Германия, Aвстрия, Белгия, Канада, Испания, Швейцария ва бошқа бир қатор мамлакатларда қонуний ҳисобланади.

“Aгар ҳамма нарса режа бўйича кетса, эртага, якшанба куни мен тиопентал препаратининг ҳалокатли дозасини қабул қиламан, агар мен душанба куни жавоб ёзмасам, демак, бу хабарни тарихда қолиши учун, "Stiver’га ёрдам берайлик" деган ҳар қандай пул йиғишларни тўхтатиш учун, сешанба куни эълон қилинг - дейилади унинг охирги постида.

Бир неча ҳафта олдин Stiver катта ҳажмдаги “глиобластома", мия ўсимтаси билан шифохонада даволанаётганини эълон қилган эди. Шунингдек, у “Флибуста” лойиҳасининг ёпилишини ҳам билдирган. Бироқ бир неча кун олдин лойиҳа ўз ишини давом эттириши маълум бўлди: "Серверларга пул тўланди", дейилади кутубхона сайтида.

Рус ва бошқа тиллардаги китобларнинг электрон версияларини бепул юклаб олиш мумкин бўлган "Флибуста" қароқчи онлайн кутубхонаси 2009 йилда пайдо бўлган. 2015 йилда лойиҳа веб-сайти Роскомнадзор томонидан Рей Бредберининг китобларини Россияда нашр этиш ҳуқуқига эга “Эксмо” нашриётининг даъвосидан кейин блоклаб қўйилган эди.

2016 йилда эса “Флибуста” сайти муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик айби билан Россияда бутунлай блокланган.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+