Албания собиқ президенти қўлга олинди
2017-2022 йилларда мамлакатни бошқарган Илир Мета коррупция, пул ювиш ва мол-мулкни яширишда айбланмоқда.
Албания собиқ президенти Илир Мета коррупция бўйича тергов доирасида қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ва сиёсатчилар хабар берди.
Албан матбуотига кўра, Мета коррупция, пул ювиш ва мол-мулкни яширишда айбланмоқда.
Метанинг матбуот котиби Теди Блуши ҳибсни "жиноий одам ўғирлаш" деб атади ва собиқ президент адвокати Генcи Гёкутаж мижози барча айбловларни рад этишини айтди.
Адвокат бошқа тафсилотларни келтирмади, лекин айбловлар коррупцияга алоқадорлигини тасдиқлайди, дея ёзади Reuters.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи пойтахт Тирана чеккасида машинасини ҳайдаб, матбуот анжуманига кетаётганида қўлга олинган.
Илир Мета 2017-2022 йилларда Албания президенти бўлган, унгача эса бош вазир, ташқи ишлар вазири ва парламент спикери лавозимларида ишлаган.
Телеграмда кузатиб боринг!