Тинчлик бўйича Нобел мукофоти япон ташкилотига берилди
"Нихон Ҳиданкё" Хиросима ва Нагасаки портлашларида омон қолганларни бирлаштирган ташкилот саналади.
Жаҳон
11 октябрь, 14:05
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби маълум бўлди.
2024 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасаки портлашларида омон қолганларни бирлаштирган "Нихон Ҳиданкё" ташкилотига топширилди.
Мукофот ташкилотга "ядровий қуролдан холи дунё яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлари ва ядро қуролидан бошқа ҳеч қачон фойдаланилмаслигини кўрсатгани учун” берилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот ўтган йили эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргиз Муҳаммадига берилганди.