Сўнмас юлдузлар: Майкл Жексон – ўлганми ёки ўлдирилган?
Platina.uz сайти яна бир янги лойиҳани бошлади. Унда таниқли шахсларнинг сирли ўлими ва тақдири ҳақида сўз боради.
Ҳар нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам бўлиши тайин. Аммо шундай якунлар борки, исталмаган, тугаши барчанинг кўз ёшларига сабаб бўлган. Ва ё аксинча, унинг кетиши анча кутилган қувончли ҳодиса бўлиши ҳам мумкин.
Бугун сиз билан миллионлаб мухлислар орасида ёлғиз яшаган юлдуз Майкл Жексоннинг сирли ўлими ҳақида гаплашамиз. У поп қироли сифатида дунёга машҳур ва унинг moonwalk – ой рақси деб аталадиган юриши кўпчилик учун илҳом манбайи бўлган. Жексоннинг санъати нафақат мусиқада, балки мода, видеоклиплар, рақс, саҳна дизайнида жуда катта янгиликларни олиб келган, у шундай серқирра бўлгани учун машҳурликнинг чўққисига чиқа олди.
Майкл Жексоннинг аччиқ қисмати, унинг ҳозиргача сирли ўлими ҳақида батафсил юқоридаги кўрсатувда кўриш мумкин.