Тажрибали экоходимлар фарзандларининг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади

Бунда талабаларга келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Жамият
6 январь, 17:47
Тажрибали экоходимлар фарзандларининг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади

Ҳар йили энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган экология ходимлари учун "Табиат yйғyнлиги ҳимоячиси" танлови ўтказиш ва улардан 100 нафарининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига контрактининг тўлиқ суммаси тўлаб берилади.

Бу маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан берилади. Бунда талабаларга келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Шунингдек, санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари хизматларини paғбaтлaнтиpиш мақсадида мазкур ишчиларга, экофаолларга ва жамоатчилик экология назоратчиларига ҳар ой 100 тадан велосипед ва бошқа мукофотлар берилади.

Ҳар йили "Энг тоза маҳалла" танлови ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага маҳалланинг чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахтларни экиш учун жами 500 миллион сўмдан ўтказилади.

Бундан ташқари, хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобил харид қилинади ва топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс электр энергияси учун пул тўлолмаслиги хабар берилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+