Ўзбекистон Таиланд устидан ишончли ғалабага эришди
Осиё кубоги нимчорак финал учрашувида миллий терма жамоа ёрқин ўйин намойиш қилди.
![Ўзбекистон Таиланд устидан ишончли ғалабага эришди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2024-01-30_18-01-14.98c9082e0a04.webp)
Бугун Қатарда ўтаётган Осиё чемпионати нимчорак финал ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд устидан ишончли тарзда ғалабага эришди.
Таиланд термаси гуруҳ босқичида ўз дарвозасидан гол ўтказмаган эди, ҳамюртларимиз нақ 2 марта ишғол қилишди. 37-дақиқада Азиз Турғунбоев ҳисобни очган бўлса, Аббос Файзуллаев 65-дақиқада ғалаба голини киритди. Таиландликлар 58-дақиқада бир гол билан жавоб бера олишди холос.
Шу тариқа Ўзбекистон Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди. Бу босқичда бизни мезбон Қатар термаси кутиб турибди. Ушбу ўйин 3 феврал куни соат 20:30 да бошланади.
Осиё кубоги-2023, нимчорак финал
Ўзбекистон - Таиланд 2:1
Голлар: Турғунбоев 37, Файзуллаев 65 - Сарачат 58