Кадастрсиз ҳам ипотека берилиши мумкин

Шунингдек, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади. 

Иқтисод
29 январь, 13:00
Кадастрсиз ҳам ипотека берилиши мумкин

Ўзбекистонда кадастр ҳужжатисиз ҳам ипотека берилиши мумкин. Бу ҳақда президент йиғилишида айтиб ўтилган. 

Ҳозирги амалиётга мувофиқ, кадастр ҳужжати йўқ уйга ипотека кредити бериш мумкин эмас. Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш топширилди.

Йиғилишда янги уй-жойларнинг таннархига тўхталиб ўтилди. Қурувчилар учун молиявий ресурс етишмаслиги, бори ҳам қимматлиги кўрсатиб ўтилди.

Ресурс йўқлиги учун қурувчилар аҳоли маблағларини пойдевор қуйиш босқичида  жалб қилиб, улушдор сифатида расмийлаштираётгани, айрим нопок қурувчилар ҳисобига одамлар ҳимоясиз қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Уй-жой қурилишига аҳоли улушдор бўлиб киришини ҳуқуқий тартибга солиш ва қурилиш корхоналарига айланма маблағни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда 80 минг хонадонли 1 минг 800 та уй-жой қуриш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини 38 тадан 45 тага етказиш мақсад қилиб олинди.

Бироз аввал давлат раҳбари қурилишлардаги коррупция ва ўғирликни танқид қилганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+