Бугундан иш ҳақлари оширилади
Юртимизда бугундан кучга кирадиган янги қонунчиликдаги янги тартиблар.
Жамият
1 май 2023 йил
Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?
Қуйида 1 майдан бошлаб қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берамиз.
- Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади;
- Республиканинг барча шаҳарларида имтиёзли транспорт карталарини бериш йўлга қўйилади;
- Раҳбар кадрларни қайта тайёрлашда гендер тенглик бўйича ўқув курслари ташкил қилинади;
- Юридик шахслар коммунал хизматлар бўйича шартномаларни электрон расмийлаштириши мумкин;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади;
- Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётганлар бепул овқат билан таъминланади;
- Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади;
- Кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади;
- Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади;
- Айрим ишлаб чиқарувчиларга табиий газга уланиш учун техник шартлар берилиши тўхтатилади;
- “Заправка”лар электр истеъмолининг 50 фоизи қуёш панеллари орқали қопланиш талаби жорий этилади
- Дорилар нархлари чакана референт нархлар билан автоматик солиштирилади;
- Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади.