Ҳисоб палатасига раис тайинланди
Ҳисоб палатаси раиси лавозими шу пайтгача бўш эди.
Жамият
29 январь, 10:49
Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент йиғилишида маълум қилинди.
Бобоев шу пайтгача Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Ҳисоб палатаси раиси лавозими бўш эди.
Шунингдек, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.