Шавкат Мирзиёев Пекинда расмий кутиб олинди
Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.
24 январ куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Президент шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.
Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.
Фахрий қоровул бошлиғи Президентимизга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти бугун Хитой бош вазири ва бошқа йирик амалдорлар билан ҳам учрашди.