Poytaxt bank ҳам ипотека кредитлари ажратишни бошлайди

Poytaxt bank Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Иқтисод
6 кун аввал, 15:33
Poytaxt bank ҳам ипотека кредитлари ажратишни бошлайди

30 сентябр куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Poytaxt bank ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, эндиликда Poytaxt bank томонидан ҳам Ўзбекистон фуқароларига ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, томонлар аҳолининг турмуш даражасини изчил ошириш, ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда ипотека бозорини ресурслар билан таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджетидан маблағ жалб қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+