Барчаси болалар учун: "Пойтахтбанк" Card Kids карталарини тақдим қилди

Бу орқали нафақат энг ёш банк мижозлари учун хавфсиз молиявий бошқарув имкониятини яратадиган маҳсулот, балки бир қатор эксклюзив имтиёзлар ҳам таништирилди.

Бизнес
28 сентябрь, 16:30
Барчаси болалар учун: "Пойтахтбанк" Card Kids карталарини тақдим қилди
Фото: Platina.uz

"Пойтахтбанк" энг ёш мижозларига ҳам инновацион ечимлар жорий қилишда давом этмоқда. Card Kids картаси молиявий таълим ва янги авлод учун маблағларни бошқариш кўникмаларини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

28 сентябр куни "Тошкент Cити" планетарийсида узоқ кутилган янги маҳсулот – "Пойтахтбанк"дан Card Kids болалар банк картасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа нафақат энг ёш банк мижозлари учун хавфсиз молиявий бошқарув имкониятини яратадиган маҳсулот, балки бир қатор эксклюзив имтиёзларни ҳам тақдим этади.

Card Kids картасининг асосий афзалликлари:

  • пул ўтказмалари: ёш карталар эгалари ота-оналар назорати остида пул ўтказмаларини амалга ошириб, молиявий бошқарувга ўрганадилар.
  • бонус тизими: "Пойтахтбанк" бир қанча ҳамкорлар билан эксклюзив бонус дастурини ишлаб чиқди, бу эса картадан фойдаланишни нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам қилади.

Ҳамкорлар қаторида машҳур болалар лойиҳалари мавжуд. Хусусан, китобсеварлар учун махсус таклифлар, маданий ҳордиқ учун махсус чегирмалар ва дастурлар, аттрационларда қўшимча бонуслар ва чегирмалар, ёш дастурчилар учун таълимий имтиёзлар шулар жумласидан.

Янги картанинг тақдимоти доирасида болалар ва уларнинг ота-оналари учун интерактив тадбирлар, банк томонидан махсус таклифлар ҳамда молиявий саводхонликни оширишга қаратилган қизиқарли дастурлар ўтказилди.

Тадбир доирасида планетарийда болалар учун Ер сайёраси билан таништирувчи қизиқарли филм намойиш этилди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+