Газ захираси бўйича етакчи мамлакатлар номи эълон қилинди

Ўзбекистон ҳам мазкур рўйхатда юқори ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган.

Иқтисод
26 сентябрь, 16:54
Газ захираси бўйича етакчи мамлакатлар номи эълон қилинди

Дунёда табиий газ захираси бўйича етакчи бўлган давлатлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Россия дунёда энг кўп газ захирасига эга давлат бўлиб қолмоқда.

Россияда ОПЕК маълумотига кўра, 50 трлн метр кубга яқин газ захираси мавжуд. British Petrolium эса қарийб 40 трлн куб метр миқдорида баҳолаган. Ҳозирча Россия аниқланган газ захираси қиймати 17 трлн доллардан ошади.

Эрон иккинчи газ захирасига эга мамлакат бўлиб қолмоқда. Ушбу мамлакатга 12,5 трлн долларга арзийдиган 33 трлн метр кублик захира мавжуд.

АҚШ, Қатар, Саудия Арабистони, Туркманистон каби мамлакатлар ҳам кучли ўнликдан жой эгаллашган.

Ўзбекистон ҳам мазкур рўйхатда юқори ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган. Мамлакатнинг газ захиралари 1,8 трлн метр кубни ташкил этади, унинг қиймати 666 млрд доллар миқдорида баҳоланади. ОПЕК рўйхатида Ўзбекистон 22-поғонани эгаллаган.

Газ қазиб олувчи давлатлар ичида эса АҚШ биринчи ўринда туради. Қазиб олинаётган газнинг 24 фоиздан ошиғи Қўшма Штатларга тўғри келади. Иккинчи поғонани эса Россия эгаллаган - 16 фоиз.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+